Тошкентдаги жанжалда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдади
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Сергели туманида юзага келган жанжалда фуқаро автомобилини одамлар устига ҳайдади. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Билдирилишича, воқеа 3 июль куни тахминан соат 23:00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Унда ўзаро таниш бўлган — К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган.
Маълум қилинишича, жанжал оқибатида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа қатнашчилари орасида вафот этганлар борлиги ҳақидаги хабарларни рад этган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давом этмоқда, — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг