Тошкентдаги уйлардан бирида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 декабрь куни соат 07:06 да Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани, Ачаобод МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:10 да етиб бориб, ёнғин соат 07:31 да қуршаб олиниб, ёнғин соат 07:34 да ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 декабрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган «заправка»да катта ёнғин юз берганди. Вилоят ФВБ хабарига кўра, ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда яна 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратига олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг