Тошкентдаги корхонада ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган цехда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 12 май куни соат 18:18 да Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Жасорат кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ҳудудидаги чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан пойтахт ФВБга хабар берилгач, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:25 да етиб бориб, 18:41 да алангани қуршаб олган ва 18:49 да батамом ўчирган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг