Тошкентдаги кўчалардан бири 2 кунга ёпилди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасининг Жанубий вокзалдан Янги Сергели кўчасигача (Ўзгариш кўприги) бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, йўл 26 сентябрь куни соат 17:00 дан 29 сентябрь куни соат 07:00 гача ёпилади. Тегишли ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Шу муносабат билан ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз», дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг