Тошкентдаги кўчалардан бири 1 суткага ёпилади

22:14 06 Август 2025 Жамият
289 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири 1 суткага ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек тумани Неъмат кўчасида дренаж тизимини такомиллаштириш ишлари доирасида дренаж қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, кўчанинг 1-сонли қозонхонадан Шаҳриобод кўчасигача бўлган қисми жорий йилнинг 7 август куни соат 07:00 дан 8 август куни 07:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳокимлик етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер