Тошкентдаги КҲАЙ кўчасининг бир қисми бир ойга ёпилди

08:18 06 Ноябрь 2024 Жамият
281 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 5 ноябрдан 5 декабргача хизмат кўрсатмайди.

Ҳокимлик шунингдек, ноқулайлик учун узр сўраган ва муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер