Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарсларнинг бошланиш вақти ўзгармоқда

21:48 02 Январь 2023 Жамият
3110 0

Фото: Иллюстратив фото

11 январдан пойтахтдаги метро бекатларига яқин жойлашган 16 та олий таълим муассасасининг иш графиги 9:30 га ўзгаради. Бу ўзгариш тиғиз вақтларда метрополитенда йўловчи оқимини мақбуллаштириш билан боғлиқ.

Дарслар 9:30 дан бошланадиган ОТМлар рўйхати:

— Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;

— Сингапур менежментни ривожлантириш институти;

— Пучон университети;

— ТМC институти;

— Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

— Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали;

— Ўзбекистон давлат консерваторияси;

— Вебстер университети;

— Тошкент кимё-технология институти;

— Тошкент фармацевтика институти;

— Тошкент давлат юридик университети;

— Тошкент молия институти;

— Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;

— Тошкент давлат техника университети;

— Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

— Янги Ўзбекистон университети.

Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 8:00 дан, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетида эса 8:30 дан бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер