Тошкентда яна бир автобус ёниб кетди
Фото: Видеодан скриншот
Бугун, 10 июл куни соат 06:51 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙ, ТХАЙ кўчасида 147-сонли “Чорсу бозори ва Чинни бозор” йўналишида ҳаракатланган “Mercedes-Benz” русумли автобуснинг матор қисмида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига соат 07:00 да етиб борган. Ёнғин, экипаж боргунга қадар бозор ҳудудий ёнғин ўчириш экипажи ва бирламчи ёнғин йўчириш воситалари ёрдамида ўчирилган.
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр симларидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг