Тошкентда тунги клуб менежери бўлган қиз мижоз отган пақилдоқ туфайли жароҳатланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги тунги клубда мижоз атайин менежер қизнинг юзига пақилдоқ отгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса 17 июль куни содир бўлган. тахминан соат 02.00 ларда Яшнобод туманидаги тунги клубларнинг бирида, 1980 йилда туғилган А.Р, шу клубнинг ишчиси 2000 йилда туғилган М.К. нинг юз қисмига пақилдоқ (хлопушка) отган.
Бунинг натижасида фуқаро «кўз олмаси оғир даражали контузияси, юқори қовоқ, бурун юзаси ва пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда шилинган жароҳати» ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратига олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Аввалроқ Андижон шаҳрида оилавий жанжал оқибатида аёл киши вафот этгани тўғрисида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг