Тошкентда тўқимачилик инновациялари ҳафталиги
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
2025 йил 9–11 сентябр кунлари Тошкентдаги “Ўзекспомарказ”да Global Textile Days бўлиб ўтади.
Тадбирда 20 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд компания ва брендлар иштирок этади. Ҳафталик давомида янги ҳамкорликлар, инвестициялар ва замонавий технологиялар бўйича кенг имкониятлар тақдим этилади.
Ўзбекистон тўқимачилик ва мода саноати Марказий Осиёда мустаҳкамланиб бораётгани, экспортни диверсификация қилиш ҳамда янги технологияларни жалб этиш тадбирнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.





















Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг