Тошкентда террорчилик ташкилотининг 30 га яқин аъзолари қўлга олинди
Тошкентда «Тавҳид ва жиҳод катибати» террорчилик гуруҳининг 30 га яқин тарафдори қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар Тошкентда жамоавий йиғилишлар ўтказган ва келажакда Сурияда фаолият юритаётган террорчи гуруҳларга қўшилишни режалаштирган.
Қайд этилишича, гуруҳ тарафдорлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкентга ишлаш учун келган ёшлардир.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг