Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди — фоторепортаж

12:02 19 Август 2022 Сиёсат
1373 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Шу йилнинг 18-19 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Унда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн тарзда иштирок этди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очар экан, ШҲТ ўтган 21 йил давомида узоқ эволюцион йўлни босиб ўтганини, минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш масалаларида самарали тузилма сифатида ўзини намоён қилганини, ташкилотнинг халқаро майдондаги роли ва ўрни ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматларининг ташаббуслари, хотин-қизлар ҳаракати ва ташкилотларининг фаол иштироки туфайли кейинги йилларда ШҲТ доирасида аёллар ҳамкорлик имкониятлари янада кенгайди. Уларнинг фаол мулоқоти, шу жумладан, ШҲТ Хотин-қизлар форуми йўлга қўйилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Тадбирда иштирокчилар томонидан кейинги йилларда аёллар тенг ҳуқуқлилиги, сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги тўлақонли иштироки мамлакатлар иқтисодий ривожланиши ҳамда ШҲТга аъзо давлатларда жамиятни демократлаштириш ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида қаралаётгани қайд этилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу борадаги саъй-ҳаракатлар янада жадаллашди. Хусусан, мамлакатда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Мазкур йўналишдаги ишлар «Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди» деган қатъий тамойил асосида барча соҳаларда ташкил этилди. Жумладан, 40 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (2 та қонун, 36 та Президент фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари) қабул қилинди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликда «Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти» платформасини йўлга қўйди. Натижада минтақада хотин-қизлар ўртасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиб, чинакам дўстлик ришталари ўрнатилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Қайд этилганидек, форум Барқарор ривожланиш мақсадларидаги энг муҳим йўналишлардан бири, яъни гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТ давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Анжуманда маърузачилар ташкилотга аъзо давлатларнинг бу каби ўзаро алоқалари аёлларнинг ШҲТ фаолиятида муносиб иштирокини янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Форум бешта сессия доирасида ўз ишини давом эттиради.

Фото: Сирожиддин Воҳидов/ «Халқ сўзи»

Якунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ўзаро муносабатларни кенгайтиришда хотин-қизлар салоҳиятини сафарбар этиш, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик, ШҲТ маконида инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга асос бўлувчи қўшма коммюнике қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер