Тошкентда шаҳридаги ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси иштирокида Тошкент шаҳри туманларидаги 585 нафар ёшлар етакчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда ёшлар билан ишлаш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда Ёшларнинг муаммоси ва қизиқишини ўрганиш бўйича маҳаллаларда хатлов ишлари ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси”ни янгича ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот жараёнида етакчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.
Мулоқот якунида 2023 йил давомида фаол бўлган 60 нафар ёшлар етакчилари эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг