Тошкентда қувур ёрилишидан сўнг гидравлик синовлар тўхтатилди
Фото: «Veolia Energy Tashkent»
2025 йил 30 майдан 17 июлгача режалаштирилган иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Veolia Energy Tashkent».
Қайд этилишича, синовларни ўтказиш бўйича ёндашувни қайта кўриб чиқмоқда ва трубопроводлардаги эҳтимолий аварияли участкаларни аниқлашнинг янги, хавфсизроқ усулларини ишлаб чиқмоқда.
«Бизнинг мақсадимиз — 2025–2026 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик жараёнида аҳоли учун хавфларни минималлаштирган ҳолда иссиқлик таъминотининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш», дейилади компания хабарида.
Қўшимча қилинишича, кейинги чоралар ва муддатлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Бугун, 10 июль Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасидан ўтган Д-800 миллиметрли иссиқлик таъминоти қувурида босим остида сув қувурининг ёрилиши ҳодисаси содир бўлди.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ССБ ва коммунал соҳа ташкилотлари масъуллари ҳамда куч ва воситалари жалб қилинган.
ФВВга кўра, ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонага олиб боришга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли, ўз уйларига рухсат берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг