Тошкентда қарийб 800 миллион сўмлик сифатсиз тамаки ва алкоголь савдоси тўхтатиб қолинди

15:06 28 Январь 2026 Жамият
305 0

Тошкент шаҳридаги дўкондан йирик миқдордаги акциз маркасиз тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Яккасарой туманида фаолият юритувчи «Б.C.» МЧЖ хорижий корхонаси савдо дўкони сотувчиси фуқаро У.М. ва бошқалар умумий баҳоси 799,8 миллион сўмлик 5 минг 224 қути акциз маркасиз тамаки ҳамда 177 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер