Тошкентда пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Иллюстратив cурат
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Б.-С.» МЧЖ директори ўринбосари Д.К. ушбу МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида 31 турдаги 1 586 дона жами 330 млн сўмлик номли пиротехника буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлигини аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг