Тошкентда ўсмир 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

19:25 06 Август 2024 Жамият
860 0

Тошкентда 15 ёшли ўсмир яшаш хонадонининг деразасидан тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 4 август куни Сергели туманида истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х. С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. У тез ёрдам машинасида РШТЁИМга олиб келинган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо муолажаларга қарамасдан ўсмир вафот этган.

Марҳум 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий асаб касаллар диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер