Тошкентда «Orlando» русумли автомобилда ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Фурқат» кўчасида ҳаракатланган автомобилда ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 3 май куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, «Фурқат» кўчасида «Orlando» русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ҳолат юзасидан ФВВга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Мурожаат асосан, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 11:58 да етиб борган, бироқ ёнғин ҳайдовчи томонидан автомобилда мавжуд ўт ўчиргич воситаси билан ўчирилгани маълум бўлган.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, «Orlando» русумли автомобилда содир бўлган ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг