Тошкентда «Monza» ва «Nexia-1» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 28 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:10 да туманнинг Дўрмон йўли кўчасида 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Monza» ва 48 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Nexia-1» тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси жароҳат олган.
«Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади ЙҲХБ хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг