Тошкентда “кредит супермаркети“ очилди

15:20 22 Февраль 2019 Иқтисодиёт
1397 0

Пойтахтимизда Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази очилди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзсаноатқурилишбанк“ АТБ, ташаббуси билан иш бошлаган мазкур марказ Президентимизнинг ўтган йил декабрь ойида Тошкент шаҳри туманларига ташрифлари давомида қўйган вазифалар ижроси доирасида бажарилган ишлар самарасидир.

Марказнинг асосий вазифаси маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларнинг инвестиция фаолияти ҳамда уларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳисобланади. Бу ерда хизматлар “ягона дарча“ тамойили асосида юритилиб, бизнес режалар, техник иқтисодий асосланишларини ишлаб чиқишда, молиялаштириш механизмларини, манбаларини аниқлашда ёрдам берилади.

Бундан ташқари, марказда хорижлик сармоядорларга ўзлари учун ҳар томонлама мақбул бўлган лойиҳаларни танлашга ва уларга тўғридан-тўғри инвестицияларни киритишга ҳам кўмаклашилади. Лойиҳа самарадорлигини оширишда юзага келадиган муаммоларни маҳаллий ҳокимликлар, тегишли идоралар билан биргаликда ҳал этилишига эътибор қаратилади.

Шундан келиб чиқиб, мазкур марказни тадбиркорлар ва хорижий инвесторларга “кредит супермаркети“ сифатида хизмат қилади, десак хато бўлмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер