Тошкентда «Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

15:49 27 Февраль 2023 Жамият
444 0

Тошкент давлат юридик университетида «Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. 

Мазкур конференция Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан ўтказилмоқда.

Унда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар конституциявий ҳуқуқ соҳасининг олимлари ва ёш тадқиқотчилар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, масъул қўмиталар томонидан янгиланаётган Конституция лойиҳаси устида иш олиб боришда асосий эътибор авваламбор, умумхалқ муҳокамаси, жамоатчилик, парламент аъзолари, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда берилган таклифлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг долзарблари лойиҳада акс эттирилди.

Келиб тушган ҳар бир таклиф унинг халқчиллиги, аҳоли учун ортиқча бюрократия келтириб чиқармаслиги, «Инсон қадри учун» деган тамойилга мос келиши, Конституциянинг бошқа нормаларига, олиб борилаётган сиёсатимизга, белгилаб олган стратегиямизга ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига зид келмаслиги, ўзбек давлатчилигининг тарихий тараққиётига, буюк аждодларимизнинг маданий меросига ва миллий қадриятларимизга путур етказмаслиги каби мезонлар асосида чуқур таҳлил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер