Тошкентда ЙТҲга учраган BYD ёниб кетди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида BYD русумли электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 19 ноябрь куни соат 22:58 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Дилобод МФЙ» 6-даҳасида юз берган. Шаҳар ФВБга йўл-транспорт ҳодисасига учраган электромобиль ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:04 да етиб бориб, соат 23:06 да алангани бартараф этган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг