Тошкентда ЙПХ автомобили ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
2022 йил 19 август куни соат 12:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор М.Х. бошқарувидаги «Лаcэтти» русумли автомашинасининг двигатель қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган, ёнғин натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Чилонзор тумани бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг