Тошкентда йўл-патруль хизмати ходимлари «Matiz» русумли автомашинадан психотроп дори воситасини аниқлади

09:54 14 Декабрь 2021 Жамият
1057 0

Тошкентда ЙҲХБ ходимлари «Matiz» русумли автомашинадан психотроп дори воситасини аниқлади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 11 декабрь куни соат 21:30да Бектемир тумани ҳудудида жойлашган «Бектемир» постида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Matiz» русумли автомашинани тўхтатган. Кўздан кечириш чоғида салонда бўлган аёлдан 3 дона «Тропикамид» психотроп дори воситалари, 3 дона «Регапен» капсулалари ва 18 дона «Карбамазепина» таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер