Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бошланди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Бош котиби Қайрат Сарибай иштирок этмоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар савдо, транспорт, инвестиция, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги якунларини умумлаштирадилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг