Тошкентда ичида ёш қиз бўлган лифт пастга қулагани айтилди
Кеча ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги «Янги дархон» маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолатга туман ҳокимлиги изоҳ берди.
Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган.
Қайд этилишича, саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишлаб қолгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг