Тошкентда ҳафта ўртасида яна чанг-тўзон кўтарилиши мумкин
«Ўзгидромет» 19-23 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 19 май куни Ўзбекистон бўйича 28-33 даража, жанубда
35 даражагача бўлган қулай ҳарорат фонида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлди. Бироқ эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасида кундуз кунлари ҳаво 35-38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача исийди.
Иш ҳафтасининг охирига келиб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат 30-32 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22-23 май кунлари айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 19-23 май кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 майда шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг