Тошкентда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар сотиладиган Telegram-бот аниқланди

09:54 17 Март 2026 Жамият
185 0

Тошкентда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар савдоси билан шуғулланувчи, 1 538 нафар обуначига эга бўлган Telegram-бот — “наркопўкон“ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида ушбу ноқонуний савдо ташкилотчиси — 23 ёшли йигит қўлга олинди. Унинг яшаш жойи кўздан кечирилганда қуйидагилар топилди:

Кўк изолента билан ўралган 14 та ўрам (ичида оқ рангли кукунсимон модда бўлган зип-пакетлар);

Гашиш солинган катта шаффоф пакет ва бошқа турдаги гиёҳвандлик моддалари;

Икки ўрам изолента, кўп миқдордаги магнитлар ва зип-пакетлар.

Шунингдек, тезкор тадбирлар давомида ушбу онлайн-дўкон орқали сотиб олинган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни етказиб бериш (курьерлик) билан шуғулланган яна икки нафар фуқаро аниқланиб, қўлга олинди.

Операция давомида жами еттита манзил текширилди. Натижада жами 15 грамм мефедрон, 50 грамм гашиш, каннабис мойи асосида тайёрланган 21 грамм модда, учта мобил телефон ва битта ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер