Тошкентда фуқаро итлар галаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани рад этилди

13:22 03 Март 2025 Жамият
298 0

Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кекса ёшли фуқарога итлар галаси ҳужум қилиб уни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, мазкур ахборот ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. вафот этган. Ўлим сабаби — ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги.

«Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз», дейилади ҳокимлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер