Тошкентда ерусти метросининг фасадидаги сувоқ автомобиль устига тушди

22:29 02 Февраль 2026 Жамият
530 0

Фото: «Тошкент метрополитени» ДУК

Тошкент шаҳрида ер усти метро линияси остида тўхтаб турган автомобиль устига юқоридан сувоқ бўлаги тушиб кетди. «Тошкент метрополитени» ДУК мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса «Ер усти ҳалқа» йўналишининг Қўйлиқ ва Янгиобод бекатлари оралиғида содир бўлган. Метро ҳаракати давомида юзага келадиган табиий тебранишлар таъсирида юқори қисмдаги метро йўли фасадининг сувоқ қисмидан кичик бўлак ажралиб тушиб, метро линияси остида тўхтаб турган автомобилга енгил зарар етган.

Билдирилишича, ҳолат аниқланган заҳоти метрополитен ходимлари томонидан мазкур ҳудуд кўздан кечирилиб, фасад қисми тўлиқ таъмирланиб, хавфсизлик чораларига оид қўшимча назорат ишлари олиб борилган.

«Метро иншоотлари белгиланган техник талаблар ва хавфсизлик меъёрларига мувофиқ равишда доимий назорат остида сақланади», дейилади идора хабарида.

Шу билан бирга, ҳайдовчилардан шахсий автомашиналарини фақатгина рухсат этилган ва белгиланган тўхташ жойларида қолдиришлари сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер