Тошкентда ер силкиниши содир бўлди. Эпицентрда кўрсаткич 6 баллга етган
Тошкентда маҳаллий вақт билан соат 16:42 дақиқа ўтганда ер силкиниши содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила пойтахтда 3-3,5 баллни ташкил қилган. Фарғона водийсида ҳам, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам зилзила кучини сезишгани хабар қилинмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, зилзил эпицентри Афғонистоннинг Ҳинду куш тоғли ҳудудида содир бўлган. Эпицентрдаги зилзила магнитудаси 6 баллни ташкил қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг