Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг