Тошкентда BYD ва «Spark» ЙТҲда 14 ёшли пиёда жабрланди

16:05 11 Апрель 2026 Жамият
234 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида BYD ва «Spark» ўртасидаги тўқнашувда 14 ёшли пиёда жабрланди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 10 апрель куни соат 13:50 ларда Сергели тумани ТХАЙ–Қумариқ кўчалари кесишган чорраҳасида юз берган. 21 ёшли ҳайдовчи «Spark» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 53 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган BYD русумли автомобиль билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида BYD ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан ҳаракатланиб ўтаётган 14 яшар пиёда (қиз бола)ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер