Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси ўз ишини бошлади
Бугундан Тошкентда профессионал бокс оламидаги энг нуфузли ташкилот — Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси ўз ишини бошлади.
Айни пайтда пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида мазкур тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ушбу йирик ташкилотнинг бундай тадбири нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақасида биринчи бор ташкил этилмоқда. Унда дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан делегатлар иштирок этяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг