Тошкентда автобусда ёнғин чиқди
Ижтимоий тармоқларда автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат бугун, 6 апрель куни соат 18:45 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида содир бўлган.
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига автобус ёнаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:51 да етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўчирилган.
Бошқарма берган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг