Тошкентда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди
Бугун 29 ноябрь куни соат 06:50 ларда, «4-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги «Mercedes-Benz» русумли, давлат рақами 01|128 FCA бўлган, 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «MAN» русумли, давлат рақами 01|Q383 KA бўлган юк автомобили келиб урилган.
Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганлигини маълум қиламиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг