Тошкентда айрим кўчалар ёпилди
Тошкент шаҳрида 15 июль соат 00:00 дан бошлаб Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг йўл ўтказгич реконструкция қилинадиган жойга туташ қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қўйидаги йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
- Темур Малик-Буюк ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.
-

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг