Тошкентда 65 ёшли ҳайдовчи «пешеход»дан ўтаётган пиёдани уриб юборди

00:42 16 Март 2025 Жамият
382 0

Тошкент шаҳар Сергели туманида «Nexia-3» пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 март куни соат 14:00 ларда Сергели тумани Меҳригиё кўчасида юз берган. Ўша куни 65 ёшли М.А. «Nexia-3» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида жабрланган пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер