Тошкентда 5,6 тонна бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Аi-80”, “АИ-95”, “ АИ-92” маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг