Тошкентда 2та автобус йўналиши ёпилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи ташиш транспортини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментининг буйруғи билан пойтахт кўчаларида ҳаракатлнувчи 7А (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) ва 7Б (Тошкент вокзали – Нурафшон кўчаси) автобус йўналишлари ёпилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Шунингдек, департаментининг бошқа бир буйруғи билан 151-сонли автобус йўналиши манзили ўзгартирилган. Эндиликда мазкур автобуслар «Чилонзор буюм бозори – Юнусобод 19-даҳаси бекати» йўналишида қатнайди. Йўналишнинг белгиланган иш вақти: 6:00 - 21:00.
Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги Ш.Руставели ва Муқимий кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич реконструкцияси тугаллангани муносабати билан 32, 132 ва 135-автобусларнинг йўналиш манзилари ўзгартирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг