Тошкентда 17 минг литрдан зиёд нефть маҳсулоти ноқонуний ва қоидаларга зид равишда сақланаётгани аниқланди

10:36 22 Декабрь 2022 Жамият
451 0

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция» ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Сергели туманидаги «Юқори Дархон» МФЙ ҳудудида жойлашган автотураргоҳда 17 295 литр нефть маҳсулоти (дизель ёнилғиси) ноқонуний ва қоидаларга зид равишда сақланаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу нефть маҳсулотидан сифат таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиниб «Ўзнефтгазинспекция» Тошкент назорат-кимё лабораториясига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер