Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади
4 март куни “Велоспорт-шоссе” бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан соат 10:00 дан 14:00 га қадар “Бектемир — Чорбоғ” автомобиль йўлининг 20 км. масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, “Оқсоқота” МФЙ гача);
5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, “Ғалабасой” МФЙ гача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
“Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади” дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг