Тошкент вилоятидаги хонадонлардан бирида портлаш юз берди

12:50 17 Апрель 2026 Жамият
154 0

Иллюстратив фото

Кеча, 16 апрель куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани, Ўрта Овул МФЙда жойлашган хонадонда рўй берган портлаш оқибатида бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ishonch.uz» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1996 йилда туғилган эркак ва унинг уч нафар фарзанди портлашдан сўнг келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

«Қўшниларнинг айтишича, воқеа содир бўлган пайтда эркак яқинларини қутқаришга уринган. У аёли ва онасини деразадан ташқари чиқариб юборишга улгурган, аммо болаларини қутқаришга ҳаракат қилган пайтда ўзи ҳам ҳалок бўлган», деб ёзади манба.

Қўшимча қилинишича, воқеа жойида тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иш олиб бормоқда.

Ҳозирча фожиа юзасидан расмий маълумот берилганича йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер