Тошкент вилоятида интеллектуал ўйин ғолибларига «Дамас» совға қилинди
Айни кунларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль доирасида «Заковат билимдонлари» интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилган ва унда Қуйи Чирчиқ жамоаси ғолиб бўлди дея хабар бермоқда Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ғолиб жамоага «Дамас» автомашинасини вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов топширди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг