Тошкент вилоятида қор кўчкиси юз берди
Фото: «Ўзгидромет»
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудида қор кўчкиси юз берди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 28 январь куни соат тахминан 06:00-11:00 лар оралиғида Бўстонлиқ тумани Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида тахминий ҳажми 300 куб метр бўлган 1 та қор кўчкиси содир бўлган.
«Ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли маълумотлар белгиланган муддатдан кеч тақдим этилмоқда», дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, мазкур ҳолат натижасида талафот ва жабрланганлар йўқ. Айни пайтда «Ўзгидромет» мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришлари доимий равишда мониторинг қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг