Тошкент вилоятида ноқонуний савдо билан шуғулланаётган фуқароларнинг фаолиятига чек қўйилди
Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилоятида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга чек қўйиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Аммо олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирларга қарамай, вилоятдаги бозорлар ҳудудлари ҳамда бошқа жойларда айрим фуқаролар томонидан ҳамон яширин ва ҳужжатсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари учраб турибди.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят бўйича кунлик нарх-навонинг кўтарилиб кетиши ва ўзгаришини олдини олиш бўйича назорат тадбирлари ташкил этилиб, ноқонуний савдо билан шуғулланаётган 8 нафар фуқародан 198.077.5 минг. сўмлик товар моддий бойликлари вақтинчалик олиб қўйилган.
Зангиота туман, Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси МЧЖ (чинни бозор) рўпарасида Зангиота туман ДСИнинг тегишли буйруғи асосида Қатортол ҳудуди ТХАЙ ёқасида фуқаро Ю.А. 1963 йил 27 апрелда Тошкент шаҳар Сергели туманида туғилган фуқаро томонидан харидор З.Л.га 21 тур 866 қути умумий баҳоси (8500 АҚШ доллари) 92.000.0 минг. сўмга ҳеч қандай ҳужжатларсиз чет эл давлатларида ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини сотаётгани аниқланиб далолатнома тузилган.
Бундан ташқари Қибрай тумани, фуқаро Т.О. ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланиб, фуқаро савдо ғазнасида 1.700 минг.сўм ва 20 АҚШ доллари пул маблағлари борлиги ҳамда далил сифатида жами 15 хил турдаги 65.567 минг.сўмлик чорва озуқаси маҳсулотлари вақтинчалик олиб қўйилган.
Зангиота тумани, Қатортол КФЙ, Далагузар МФЙ, Х. Нугмон кўчаси, 30-уйда ўтказилган рейд тадбирида, фуқаро Т.Э ҳеч қандай ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан кир ювиш кукуни қадоқлаш цехи фаолияти билан шуғулланган. Текширувда жами 7 турдаги, 488 дона, умумий баҳоси 14.262.5 минг.сўмлик ТМБлар олиб қўйилган.
Қибрай тумани, фуқаро Ш.К. ҳеч қандай ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланиб, далил сифатида жами 5.174.0 минг.сўмлик шундан (193 шиша 3.14.4 минг.сўмлик алкоголь, 113 дона 1.760.0 минг.сўмлик тамаки маҳсулотлари) вақтинчалик олиб қўйилган.
Янгийўл тумани, фуқаро Б.Ф. ҳеч қандай ҳужжатларсиз давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ашёвий далил сифатида 4-турдаги алкоголь маҳсулотлари жами 5.211.0 минг.сўмлик ТМБлар олиб қўйилган.
Олмалиқ шаҳрида, фуқаро Н.А. ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган ашёвий далил сифатида 10 хил турдаги алкоголь маҳсулотлари жами 515.0 минг. сўмлик ТМБлар олиб қўйилган.
Чиноз тумани ДСИнинг тегишли буйруғига асосан ўтказилган рейд текширувида. фуқаро Қ.Н ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз аҳолига алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш билан ноқонуний шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 9 турдаги умумий қиймати 548,0 минг. сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилди.
Тошкент тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида (41 турдаги 310 шиша умумий қиймати 12.254.0 минг. сўмлик алкоголь маҳсулотлари, 5 турдаги 125 дона умумий қиймати 2.450 минг. сўмлик пиво маҳсулотлари ҳамда 1 турдаги 4 дона 96.0 минг. сўмлик коньякларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди) тегишли рухсатномасиз савдога қўйилгани аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жами 47 турдаги 439 дона умумий қиймати 14.800 минг. сўмлик Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатлари бўйича молиявий ва маъмурий санкцияларни кўллаш чоралари кўрилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг