Тошкент вилоятида фоторадар ўрнатилган машина ЙТҲга учради

10:27 04 Июль 2024 Жамият
314 0

Фото: Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходими бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 3 июль куни соат 17:30 ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. Ўша куни 24 ёшли Ш.И. (Россия фуқароси) «Lacetti» автомобилида оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ҳайдовчи 34 ёшли Й.Н. бошқарувидаги (ИИО ходими) «Cobalt» русумли (фоторадар ўрнатилган) автомобилни орқа қисмига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Фото: Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХБ

«Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер