Тошкент вилоятида «Damas» тўлиқ ёниб кетди

10:50 27 Август 2024 Жамият
293 0

Фото: ЙҲХБ

Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган «Damas» бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Қиргузар МФЙ Назарбек темирйўли кўприги остида содир бўлган. Туркистон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги «Damas»нинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.

Манбага кўра, ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган ва ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.

Ушбу ёнғин туфайли ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер