Тошкент вилоятида “Чорвоқ” эркин туристик зонасининг муаммоли ҳудудлари муҳокама қилинди
2023 йил 10-октабр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Avenue Park” меҳмонхонасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида Тошкентдаги яшил ўсиш глобал институти (GGGI) ва Франция тараққиёт агентлиги (AFD) томонидан ташкил этилган “Стратегик экологик баҳолаш пилот лойиҳасини (СEБ) амалга оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича иккинчи тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда GGGI, Экология вазирлиги, давлат экологик экспертиза маркази, Гидрометеорология хизмати, “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, ННТ ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
“Биз Ўзбекистон ҳукумати томонидан келгусида фойдаланиш ва муқобил муаммоларни ҳал қилиш учун барқарор ривожланиш методологиясини белгилаб берадиган тавсияларни белгилаб олдик, – деди GGGIнинг Ўзбекистондаги вакили Аарон Расселл. – Ушбу тавсиялар ҳудудга сармоя киритишга ёрдам беради”.
Тадбирнинг мақсади таҳлилий ҳисоботда белгиланган саккизта барқарор ривожланиш масалаларини тасдиқлаш ва уларга устувор даражада аҳамият қаратишдир. Бундан ташқари, учрашув минтақавий манфаатдор томонлар тақдим этган қўшимча маълумотларни тўплашга ёрдам беради, бу асосий таҳлил учун фойдалидир.
“Учрашув давомида “Чорвоқ” ЭТЗда туризмни ривожлантириш, биологик чиқиндилар, табиий чиқиндихоналар ва автомобиллар сонини камайтириш, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик, – деди давлат экологик экспертиза маркази бўлим бошлиғи Дурбек Фармонов. – Бизнинг марказимиз пилот лойиҳа учун ўз тавсияларини ишлаб чиқмоқда”.
Тадбир доирасида GGGI томонидан лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида тақдимот, Угом-Чотқол миллий боғи, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, “Раҳнамо сервис” МЧЖ вакилларининг нутқлари ва маърузалари, муҳокамалар ва турли объектларга ташрифлар ташкил этилди.
Маълумот учун, “Атроф-муҳитни стратегик экологик баҳолашни (SEB) қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси лойиҳаси SEB методологиясини ишлаб чиқишнинг тегишли босқичида саноат сиёсати/дастурларини аниқлашга, SEB тажрибасини жорий этишга қаратилган.
GGGI ва манфаатдор томонлар туризм соҳасига эътибор қаратиб, Чорвоқ” эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича бош режага мувофиқ SEB лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқдалар. 22 август куни GGGI тегишли манфаатдор томонлар билан биринчи маслаҳатлашувни ўтказди ва GGGI оралиқ ҳисоботида келтирилган маълумотларни тўплаб, туризм соҳасидаги асосий вазият ва барқарорлик борасидаги муаммоларини аниқлади.
Иш ҳажми тўғрисидаги ҳисобот тугаганидан сўнг, бош режанинг SEBини ўтказиш режалаштирилган. Баҳолаш натижаларига кўра тавсиялар “Чорвоқ” ЭТЗ бош режасининг кейинги версиясига киритилиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг