Тошкент вилоятида 3 та истеъмолчи электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

16:08 02 Январь 2024 Жамият
168 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Қибрай туманида фаолият юритиб келаётган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 389 млн 800 минг сўм;

Зангиота туманида жойлашган «Э.Ж.Б.» МЧЖга қарашли ем ишлаб чиқариш цехининг ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 166 млн 536 минг сўм;

Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.К.Ш. га қарашли дала-ҳовли ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 141 млн 912 минг сўм, жами 698 млн 248 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер